БОШ ПРОКУРОР ҚАБУЛИ ҲАҚИДА

БОШ ПРОКУРОР ҚАБУЛИ ҲАҚИДА

2019 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т.Йўлдошев томонидан видеоконференция алоқа орқали фуқароларнинг қабули ўтказилди.

Қабулда Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан жами 20 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаати тингланди.

Мурожаатларнинг 13 таси суд масалалари, 4 таси прокуратура иш юритувига, 2 таси ички ишлар ҳамда 1 таси пенсия таъминоти масаласига оид мурожаатларни ташкил этди.

Бош прокуратура томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш Бош прокуратурада Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгиланган.