ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР ВА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТНИ ТАРҚАТИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР ВА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТНИ ТАРҚАТИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН

 

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан 2019 йилнинг 9 ойида жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни аҳоли ва ижрочиларга етказиш мақсадида жами 90.240 та қонунчилик тарғиботи тадбирлари амалга оширилган.

Шундан 76.673 таси маъруза, суҳбат ва бошқа шаклдаги оғзаки тадбирлардан иборат бўлиб, 13.567 тасини оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар ташкил қилган. ОАВларидаги чиқишларнинг 4026 таси матбуотда, 4265 таси радиода, 4353 таси телевидение орқали ҳамда 923 таси электрон ахборот тизими орқали амалга оширилган.

Бош прокуратуранинг расмий сайтига жорий йилнинг 9 ойида жами 371 та фаолиятга оид кенг маълумотлар, амалга оширилаётган тадбирлар, тезкор хабарлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда бошқа муҳим ахборотлар жойлаштирилган.

Ижтимоий тармоқлардаги “Facebook” (102 та), “Telegram” (289 та) ҳамда “Instagram” (53 та) саҳифаларига маълумотлар жойлаштириб борилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий ва марказий босма нашрлар ҳамда интернет сайтларида ўтказилган мониторинг натижасида жами 904 та прокуратура органлари аралашувини талаб этувчи танқидий материаллар аниқланган бўлиб, ҳолатлар тўлиқ ўрганилган ҳамда муносабат билдирилган.

Ўрганиш натижасига кўра, 62 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган, қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 15 та жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратуранинг «oav.prokuratura.uz» платформасига бугунги кунга қадар жами 31 та сўров келиб тушган бўлиб, уларнинг 28 тасига ўз вақтида расмий жавоблар берилган, 3 та сўров тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.